UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  2 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Металлург" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Металлург" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига 15-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Металлург" ўйини якунланди.

Сўғдиёна

Лупче Дориев - 23', Ислом Қобилов - 42'

Суперлига. 15-тур

11/08/2024, 19:00

2
:
2
Тугади

Металлург

Балса Секулич - 38', Азиз Пирмуҳаммадов - 73'

45'
90'
23'  Лупче Дориев
42'  Ислом Қобилов
42'  Жасур Ёқубов
46'  Нодиржон Сойибов (Суҳроб Иззатов)
72'  Станислав Андреев (Муҳаммадсафо Фозилов)
72'  Лупче Дориев (Умидбек Султонов)
78'  Станислав Андреев (Алишер Салимов)
90'  Хондамир Мустафоқулов (Сардор Қулматов)
90'  Сардор Қулматов
3'  Керим Палич
38'  Балса Секулич
38'  Азиз Пирмуҳаммадов
43'  Азиз Пирмуҳаммадов
46'  Аброр Тошқўзиев (Керим Палич)
62'  Марко Миличкович (Шаҳзод Неъматжонов)
62'  Худойшукур Сатторов (Искандар Шайкулов)
69'  Асадбек Собиржонов (Аббос Эргашбоев)
73'  Азиз Пирмуҳаммадов
73'  Аббос Эргашбоев
83'  Балса Секулич (Далер Шарипов)

"Сўғдиёна" - "Металлург" 2:2
11 август 2024 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Акмал Раҳимов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Турғун Жумабоев
ВАР: Даврон Акмалов
АВАР: Никита Мустафин
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Владимир Назаров.

Гол: 1:0 — 23, Люпчо Дориев (пенальти), 1:1 — 38, Балса Секулич (Азизбек Пирмуҳаммадов), 2:1 — 42, Исломжон Қобилов (Жасурбек Ёқубов), 2:2 — 73, Азизбек Пирмуҳаммадов (Аббос Эргашбоев).

"Сўғдиёна": 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 5. Жасурбек Ёқубов (6. Алишер Салимов, 78), 8. Владимир Йовович, 11. Зоран Петрович, 14. Люпчо Дориев (99. Умидбек Султонов, 72), 15. Хондамир Мустафоқулов (2. Сардор Қулматов, 90+1), 17. Самандар Синдаров, 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 72), 32. Нодиржон Сойибов (23. Суҳроб Иззатов, 46).

Захира: 1. Шохруҳ Исоқов, 22. Алексей Носко, 42. Сардорбек Эркинов, 68. Сардорбек Ҳошимов.

"Металлург": 35. Раҳимжон Давронов, 2. Одилбек Абдумажидов, 4. Карим Палич (14. Аброрбек Тошқўзиев, 46), 5. Олександр Кучуренко, 6. Худойшукур Сатторов (8. Искандар Шайқулов, 62), 7. Асадбек Собиржонов (99. Аббос Эргашбоев, 69), 15. Азизбек Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31. Марко Миликович (25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 62), 88. Сирожиддин Қўзиев, 98. Балса Секулич (11. Далер Шарипов, 83).

Захира: 87. Акмал Ортиқов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев. 19. Абубакир Ашуров.

Огоҳлантиришлар: Карим Палич (3), Азизбек Пирмуҳаммадов (43), Сардор Қулматов (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+4. Сардор Қулматов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Хавфли вазият! Неъматжоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, "Сўғдиёна" дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

83. "Металлург"да ўзгариш.

78. "Сўғдиёна" таркибида ўзгаришга қўл урилди.

73. ГОЛ! Азиз Пирмуҳаммедов бурчакдан узатилган тўпни бош билан қойилмақом тарзда "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди. 

72. "Сўғдиёна"да ҳам ўзгариш юз берди.

69. "Металлург" таркибида навбатдаги ўзгариш содир бўлди.

66. Қобилов "Металлург"нинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.

62. "Металлург" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

58. Мезбонларнинг чиройли ҳужуми ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди. Йовович жароҳат олган кўринади.

52. Хавфли вазият! Секуличнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Собиров оёқларини чўзган ҳолда қайтарди.

49. "Металлург"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Петрович рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиши мумкин эди, бироқ мезбонлар ҳужумчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

43. Азизбек Пирмуҳаммадов қоидабузарлик учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

42. ГОЛ! Ислом Қобилов ўнг қанотдан Ёқубов томонидан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

38. ГОЛ! Пирмуҳаммадовнинг чап қанотдан узатган тўпини Секулич тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

36. "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. Тўп мезбонлар жарима майдонида Нодиржон Сойибовнинг қўлига теккан-тегмагани кўриб чиқилмоқда. Бироқ 11 метрли жарима белгиланмади.

32. Хавфли вазият! Андреевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Металлург" дарвозабони тўпни қайтариш чоғида қўлини дарвозага уриб олгани учун кичик тиббий ёрдам олди.

31. Петрович Йовович билан комбинация содир этганга рақиб жарима майдонига кириб борди, охирги узатмани "Металлург" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28. Собиржоновнинг яна бир жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

25. Собиржоновнинг жаримадан узатмасига Муҳаммадюсуф Собиров пешвоз чиқди ва жамоадоши билан тўқнашиб кетди.

23. ГОЛ! Люпчо Дориев пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни очди. "Сўғдиёна" ҳужумчиси дарвозанинг чап бурчагини нишонга олди, Раҳимжон Давронов эса тўп йўналишини топа олмади.

Шимолий Македониядан келган ҳужумчи жорий мавсумдаги 10-голини урди ва ҳозирча Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

20. Пенальти! Дориев энди кўриниш бериши билан самарали ҳаракат амалга оширди, унинг паси Сатторовнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашиб, қарорини ўзгартирмади.

19. Хавфли вазият! Бу сафар Йовович рақиб футболчилари қуршовида бўлишига қарамай, зарба йўллашга муваффақ бўлди. Раҳимжон Давронов ўз ўрнида.

18. Хавфли вазият! Андреевнинг узатмасидан сўнг Мустафоқулов бош билан зарба йўллади, бироқ зарба кучи юқори бўлмагани сабабли бу рақиб посбони учун қийинчилик туғдирмади.

16. Собиржонов рақиб футболчиси билан тўқаншув оқибатида майдонда ётибди. Бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

Майдон чимининг ўз жойидан кўчиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

10. Асадбек Собиржоновнинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди, унинг уриниши кўпроқ узатмага ўхшаб кетди.

9. "Сўғдиёна" футболчиси ҳужумда қоидабузарлик содир этди.

3. Карим Палич тезкорлик билан олдинга қочиб кетаётган шеригини тўхтатиб қолгани учун дастлабки дақиқаларданоқ огоҳлантирилди.

1. Ўйин бошланди.

Учрашув олдидан жамоалар "Пахтакор-79" воқеалари муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлашди.

"Сўғдиёна" тўрт ўйиндан бери "Металлург"ни мағлуб эта олмаяпти. Шу билан бирга, ўз майдонидаги сўнгги беш учрашувда бекободликларга ютқазмаган.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Бугун "Сўғдиёна" оч кўк, "Металлург" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика