Суперлига. Май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Khoja
8 июн 2024
Биласиз, Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 5 та тур баҳслари ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Май ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар

Достонбек Ҳамдамов (Пахтакор) – 6 ўйин, 3 гол, 3 ассист

Люпче Дориев (Сўғдиёна) – 5 ўйин, 7 гол

Абдувоҳид Неъматов (Насаф) – 6 ўйин, 3 қуруқ учрашув

Акмал Мозговой (Насаф) – 6 ўйин, 2 гол

Драган Черан (Пахтакор) – 6 ўйин, 4 гол, 1 ассист

Али Абдураҳмонов (ОКМК) – 5 ўйин, 3 гол.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.


KhojaМуаллиф
Манба: Uzpfl