UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  1 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0

Суперлига. Мавсумнинг иккинчи ярми учун тақвим қандай бўлади? Янгиликлар

Суперлига. Мавсумнинг иккинчи ярми учун тақвим қандай бўлади?

Лига 2024 йил учун тақвим режани ўтган йили тасдиқлаган.

Клуб августнинг айнан қайси санасида майдонга тушишини аниқлаштириш учун Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланиши керак эди. Куз ойи тақвими эса Элит Чемпионлар лигаси ва Чемпионлар лигаси ИИ мусобақалари билан боғлиқ. 15-16-августда уларнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

Август ойида қандай режа ва ўзгаришлар бор?

Лига биринчи галда U-23 Ўзбекистон термасининг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан келиб чиқди. Масалага оптимистик руҳда ёндошиб, термамизнинг 1/2 финалга қадар етиб бориши мумкинлиги инобатга олдик. Лига "Сурхон" арена майдони ва унда алоҳида VAR хонасининг ишга тушиши масаласи катта эҳтимол билан август ойига қадар тайёр бўлмаслиги масаласини кун тартибига киритди. "Локомотив" ва "Пахтакор" стадионларини таъмирлаш зарурияти бор эканлиги ҳисобга олинди. Бунда Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионини фойдаланишга қайта топшириш масаласи муҳим аҳамият касб этади.

Аксар ҳолатларда бир стадиондан икки клуб фойдаланаётганини инобатга олиб, ўйинлар орасидаги танаффус ва майса парвариши масаласини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Шу ва бошқа қатор сабаблар инобатга олиниб, август ойи учун режа ишлаб чиқилди. Лига бунда ҳар бир деталга эътибор қаратишга интилди. Иш режа суратда акс этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика