Суперлига футболчилари Гулистонда мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Aslanov Jasurbek
17 май 2019
Гулистон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида маҳорат сабоқлари тадбири бўлиб ўтди.

Маҳаллий иқтидорли мураббий Аббос Эргашов ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда "Локомотив" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов, "Насаф" футболчиси Хуршид Мухторов ва "Металлург" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Исаевлар иштирок этишди. Футболчилар тадбир давомида болалар билан суратга тушишди ва уларга дастхат улашишди. Бундан ташқари бўлажак футболчиларга махсус совғалар ҳам топширилди.








Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia