Суперлига. Эртага "Металлург" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум
18 апр 2018 12:33
Янгиликлар
Суперлига. Эртага "Металлург" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум
Эртага, 19 апрель куни Суперлига 7-тур беллашувларига старт берилади.
Турни очиб берадиган ўйин Бекободда бўлиб ўтади. Унда мезбонлар "Металлург" жамоаси "Пахтакор"ни қабул қилади. Бугун ана шу учрашув олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.
Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. Эртанги беллашувда "Металлург" оқ рангли либослардан фойдаланади. "Пахтакор" эса сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. "Пахтакор" дарвозабони яшил либосда ўйнайди. Ҳакамлар қора либосларда ўйинни бошқариб боришади.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 19 апрель, пайшанба куни 18:00да "Металлург" стадионида бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар