

Суперлиганинг 2024 йилги мавсуми ниҳоясига етди ва ғолиб ҳамда совриндорлар маълум бўлди.
Шунингдек, энг яхши тўпурар ва ассист соҳиблари аниқланди. Аввал хабар берганимиздек, "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан 13 та гол билан кетма-кет олтинчи мавсум чемпионат тўпурарига айланди.
Шу билан бирга, "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Владимир Йовович ва "Андижон" вингери Бектемир Абдуманнопов 8 тадан голли узатма амалга оширган ҳолда энг яхши ассистентларга айланди.



