Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)
11 авг 21:10
Янгиликлар


Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)
Суперлига
18-тур
"Динамо" – "Пахтакор" 1:0
Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Тўрабек Суюнов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
Гол: 1:0 – 19, Ричард Фрайдей (Жаҳонгир Абдусаломов)
"Динамо": 13.Равшан Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев (23.Беҳрузбек Облақулов, 67), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 67), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 55.Дмитрий Плетнёв, 99.Улуғбек Ҳошимов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 51)
Захира: 27.Эдем Неманов, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 11.Хислат Халилов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 88.Марко Станоевич.
"Пахтакор": 19.Жонатан Луис, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Азиз Турғунбоев, 11.Игорь Сергеев, 21.Башар Ресан (8.Диёр Холматов, 72), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 61), 50.Фламарион (15.Ҳожимат Эркинов, 72), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 94.Брайан Риаскос.
Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Бобир Абдихолиқов, 77.Дилшод Саитов.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (5), Ҳожиакбар Алижонов (9), Азиз Турғунбоев (41)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
77. "Динамо" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Узатмаган сунъий офсайд қурбони бўлган Риаскос ноаниқ зарба йўллади.
72. Ҳакам пенальти белгиламади. Ўйин давом этади. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
70. Ҳакам ВАР монитори орқали "Динамо" дарвозасига эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.
68. Зарба! Ратиньонинг зарбасини Луис эгаллаб олди. Кейинги ҳужумда Ибрагимов ноаниқ зарба йўллади.
67. "Динамо"да икки ўзгариш.
64. Фрайдей рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиққанди, аммо унинг уриниши на зарбага, на пасга ўхшади.
63. Зарба! Алижоновнинг узатмасидан сўнг Риаскос бош билан зарба йўллади, Ягудин тўпни эгаллаб олди.
61. "Пахтакор"да ўзгариш.
54. Алижоновнинг жаримадан узатмасини мезбон ҳимоячилар қайтарди.
51. "Динамо"да ўзгариш.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
43. Икки бразилиялик рақиб – Ратиньо ва Фламарион тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
41. Майдон марказида Фрайдейни қўполлик эвазига тўхтатган Турғунбоев огоҳлантирилди.
39. Фрайдей чап қанотдан олдинга борди ва якунда бурчак зарбаси ишлади.
36. Фрайдейнинг узатмаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза томон йўналди. Луис қийинчилик билан тўпни қайтарди.
30. Зарба! Ҳожимирзаевнинг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбаси ноаниқ.
26. "Пахтакор" ҳужумлар ташкил этмоқда, аммо ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда.
19. ГОЛ! "Пахтакор" дарвозабони Жонатан Луиснинг тўпга чиқишда йўл қўйган қўпол хатосидан сўнг "Динамо" ярим ҳимоячиси Ричард Фрайдей бўш қолган дарвозасини ишғол қилди.
18. "Динамо"да стандарт вазият. Ижро ноаниқ.
Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди ва қарорини ўзгартирмади.
9. Алижонов тўп учун курашда Ҳожимирзаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
6. Турғунбоевнинг зарбасини Ягудин эгаллади.
5. Катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кираётган Риаскос Ўрозов томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Сариқ карточка.
2. Плетнёнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
1. Ўйин бошланди. "Динамо" оқ, "Пахтакор" тўқ бинафшаранг либосда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар