UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  0 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1

Суперлига. Иккинчи давранинг суперстартида "Турон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. Иккинчи давранинг суперстартида "Турон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди

Теглар :  ТуронБухоро
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур

27 июль, пайшанба

БУХОРО – ТУРОН 2:3

Ҳакамлар: Найим Қосимов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Файзуллобек Жуманқўзиев (Шаҳзод Раҳматуллаев) 20, Шоҳмалик Комилов (Абдулазизхон Абдурашидов) 63, Маҳмуд Жўрабоев (Муҳаммаджон Раҳимов) 80, Шоҳруз Норхонов (пенальти) 83, Асадбек Саитхонов 90+6

"Бухоро": 50. Лука Кукич, 2. Изатилло Пўлатов (7. Муҳаммаджон Раҳимов, 56) 5. Дилшод Жўраев, 9. Жасур Холтўраев  77. Асилбек Қаюмов 22) 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 11. Шоҳруз Норхонов, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 70. Александар Станисавлевич, 88. Всеволод Нихаев, 99. Жавоҳир Рўзиев

"Турон": 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Шоҳмалик Комилов (40. Абега Энянг, 70) 14. Ҳуршидбек Муҳторов, 17. Нодирбек Мукаров, 18. Абдуғани Камолов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (Аъзам Алиев,77) 44. Абубакир Ашуров, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 10. Ҳумоюн Муртоаев (Асадбек Саитхонов, 70)

Четлатиш: Всеволод Нихаев ("Бухоро") 15

Огоҳлантириш: Александар Станисавлевич ("Бухоро") 43


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 



Учрашув якунланди. 

90+6. ГОООООООООООООООООЛ. Мана буни якун дейди, мана буни гол дейди. Асадбек Саитхонов ғалаба голини урди. 

90+5. Энди эса Нодирбек Мукаров вазиятни кўкка совурди. 

90+3. Абегааааа. Ҳужумга ўтган Абега зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Бухоро"дан ажойиб камбэк. Жамоа ҳужумларни тўхтатмаяпти. 

83. ГООООООООООЛ. Шоҳруз Норхонов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 

80. ГООООООООООЛ. "Бухоро" ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Маҳмуд Жўрабоев. 

77. ЎЗГАРИШ. "Турон", Шаҳзод Раҳматуллаев ўрнига Аъзам Алиев тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Турон", Шоҳмалик Комилов ўрнига Нгу Абега Энянг, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Асадбек Саитхонов тушди. 

63. ГОООООООООООООООЛ. "Турон" иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозасига йўл топди. Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпини Шоҳмалик Комилов боши билан голга айлантирди. 

57. ЗАРБААААА. Раҳимовнинг зарбаси хавфли чиқди. 

56. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Изатилло Пўлатов ўрнига Муҳаммаджон Раҳимов тушди. 

54. Шоҳмалик Комилов иккинчи бўлимда "Турон"нинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Танаффус. 

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Александар Станисавлевич. 

39. Норхоновдан зарба, ноаниқ. 

33. Ўйин темпи бироз пастлади. 

22. ЎЗГАРИШ. "Бухоро" Жасур Холтўраев ўрнига Асилбек Қаюмов тушди. 

20. ГОООООООООООООООЛ. Ҳозир айтиб турган эдим. Жуманқўзиев бугун жуда фаол. Мана шу фаоллиги эса голга олиб келди. Чамаси 20 метрлар олисдан йўлланган зарба рекошет орқали дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди. 

18. Яйпанликлар сафида Жуманқўзиев бугун жуда фаол. 

16. Қизил карточкадан сўнг "Турон" устунликни қўлига олди. 

15. ЧЕТЛАТИШ. "Бухоро" легионери Нихаев "Турон" футболчиси Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам вазиятни ВАРда кўрди ва қизил карточка кўрсатди. 

9. "Бухоро" футболчиси Александар Станисавлевичнинг зарбасини Давронов муаммосиз ушлаб олди. 

4. "Турон" посбони Раҳимжон Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. 

2. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Самарасиз. Иминовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика