Суперлига. Бугун старт оладиган 12-турнинг барча ўйинлари бир вақтда бошланади

Tolibjon Qosimov
19 июн 2024
Бугун Суперлигада 12-тур беллашувларига старт берилади.

Турни "Сурхон" - "Металлург" баҳси бошлаб беради. 4 кун давом этадиган мазкур турнинг барча ўйинлари бир вақтда бошланади.

Суперлига 12-тур ўйинларининг бошланиш вақти:

19.06.2024

20:00. "Сурхон" - "Металлург"

20.06.2024

20:00. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

20:00. "Насаф" - "Нефтчи"

21.06.2024

20:00. ОКМК - "Пахтакор"

20:00. "Бунёдкор" - "Олимпик"

22.06.2024

20:00. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

20:00. "Динамо" - "Андижон"


Турнир жадвалида айни пайтга келиб Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК 20 очко билан биринчи поғонага кўтарилиб олди. Олмалиқликлардан битта кам ўйин ўтказган "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари эса пешқадамни қувишмоқда. Бундан ташқари, "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Андижон" ҳам ҳали чемпионлик пойгасини давом эттиришмоқда.


Тўпурарлар рўйхатини "Сўғдиёна" етакчиси Люпче Дориев 9та гол билан бошқариб бормоқда. "Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзеда 8та гол бор. "Насаф" форварди Зоран Марушич ҳамда "Пахтакор" сардори Драган Черанда 5тадан гол бор.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia