

Чунки жамоа ҳар доим ҳам дарвозасидан 6 та гол ўтказавермайди. "Бургутлар" охиорги маротаба Суперлиганинг 2020 йилги мавсумида сафарда "Бунёдкор"га шундай ҳисобда имкониятни бой берган. Лекин жамоа Суперлига тарихида илк бор ўз майдонида дарвозасидан 6 та тўп олиб чиқди. Бунгача уйда қайд этилган энг катта натижа 5 та гол бўлган, 2004 йил жамоа "Локомотив"га (1:5), "Пахтакор"га (0:5) ҳисобида ютқазган.
"Андижон"га Суперлигада энг кўп гол уриш рекорди МҲСК жамоасига тегишли ҳисобланади (1997 йил, 1:8).



