Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)
17 окт 18:30
Янгиликлар


Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)
СУПЕРЛИГА. 25-ТУР
"Андижон" – "Шўртан" 2:2
16.10.2025
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов
Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов
Захира ҳаками: Музаффар Якубов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Голлар: 1:0 – 5, Отабек Жўрақўзиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:0 – 17, Усмонали Исмоналиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:1 – 20, Пўлатхўжа Холдорхонов, 2:2 – 33, Дониёр Нарзуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев)
"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Шаҳзод Азмиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 18. Дамир Темиров, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиак Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов
Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Абубакир Ашуров, 9. Саидумархон Саиднуруллаев, 13. Сардор Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 21. Асадбек Ҳабибуллаев, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 99. Муҳаммадали Усмонов
"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонуродов (4. Улуғбек Худойбердиев, 42), 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасиддиқов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24. Дониёр Нарзуллаев, 55. Азиз Пирмуҳаммадов, 70. Миржалол Жумаев (15. Жўрабек Маннонов, 42), 76. Ислом Кенжабоев
Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 11. Жасур ҳакимов, 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Фарруҳ Мухторов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 22. Сардор Саъдуллаев, 88. Диёр Асомиддинов
Огоҳлантириш: Дониёр Нарзуллаев (31)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
42. "Шўртан" таркибида икки ўзгариш.
41. Холдорхоновнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.
38. Жўрақўзиевнинг зарбаси ноаниқ.
36. Жўрақўзиевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига "Шўртан" ҳимоячиси "блок" қўйди.
33. ГОЛ! Дониёр Нарзуллаев ҳисобни тенглаштирди – 2:2! "Шўртан" ярим ҳимоячисининг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвозадан ўрин олди.
31. Нарзуллаев Абдуманноновни қоидабузарлик эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.
28. Токотаев тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди, Новак тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
26. Дамир Темиров тепган пенальтини "Шўртан" дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев қайтарди!
24. "Шўртан" дарвозасига пенальти белгиланди. Дамир Темировга нисбатан Шоҳжаҳон Султонуродов фол ишлатди.
20. ГОЛ! Холдорхонов ҳисобни қисқартирди! "Шўртан" ҳужумчиси деярли 1 метр масофадан бўш дарвозани ишғол қилди.
17. ГОЛ! Исмоналиев тезкор қарши ҳужумда "Шўртан" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба йўллади!
14. Ҳамиджонов Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатди.
11. Мамасиддиқовнинг узатмасини Токотаев эгаллади.
10. "Шўртан" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.
8. Исмоналиев зарбасини Эшбўтаев эгаллади.
5. ГОЛ! Жўрақўзиев чап қанотдан узатмани "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди!
3. Марказда Тоировга нисбатан фол ишлатилди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Шўртан" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Abduvoxid Gulomovni chiritmasdan foydalanish kerak bizningcha