Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков

Tolibjon Qosimov
8 май 2024
Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков

Кеча Суперлига-2024 6-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Одил Ҳамробеков ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу турда "Локомотив"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги иккинчи голни Одил Ҳамробеков ўзининг асосий бўлмаган чап оёғи билан 50-дақиқада киритди. Жамшид Искандеров билан девор услубида ўйнаб айлана зарба берган Ҳамробеков турнинг энг чиройли голини киритди.

Одил Ҳамробековнинг голини учрашув лавҳасида томоша қилишингиз мумкин >>> ВИДЕО


Суперлига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА 

Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia