Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум

Tolibjon Qosimov
13 июл 2022
Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлигада жамоалар танаффусга чиқиб кетишган.

1 август санасидан мамлакатимиз яшил майдонларида Суперлига 2-даврасига старт берилади. ПФЛ матбуот хизмати 14-тур учрашувларининг бошланиш вақтини эълон қилди. 3 кун давом этадиган тур ўйинларининг бошланиш вақтлари билан қуйида танишасиз.

Суперлига, 14-тур

01.08.2022

19:00. "Сурхон" - "Олимпик"

20:00. "Пахтакор" - "Динамо"

20:00. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

02.08.2022

19:00. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

20:00. "Насаф" - "Навбаҳор"

03.08.2022

19:00. АГМК - "Металлург"

20:00. "Локомотив" - "Қизилқум"


Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" жамоаси биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Аммо, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Самвел Бабаян шогирдларидан битта кам ўйин ўтказишган. Захира учрашувларидаги ғалаба уларга наманганликлардан ўтиб олиш имконини беради.

Суперлига турнир жадвали.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ПФЛ матбуот хизмати