Суперкубок олдидан. Тўлабек Акрамов: "Бугун нейтрал мухлислар ютади, чунки..."

Narzulla Saydullayev
29 май 2024
Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан "Локомотив" клуби вице-президенти Тўлабек Акрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун нейтрал мухлислар ютади. Чунки иккала жамоа ҳам ҳужум қилишни яхши кўради, фикримча очиқ футбол кўрсак керак. "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам деярли ёпиқ футбол намойиш этмайди. Бугунги учрашувда фаворит йўқ, кучлар тенг. Чемпионатда ким қайси ўринда бораётганининг аҳамияти йўқ, бу умуман бошқа мусобақа, бу финал. Бундай ўйинларга жамоалар бошқа куч билан чиқишади. Бугун руҳий ҳолат кимда зўр бўлса ўша клуб ютади. Ҳеч қайси жамоани фаворит деб ҳисобламайман. Иккала жамоага ҳам омад тилайман ва чиройли ўйин кутамиз", - деди "Локомотив" вице-президенти Тўлабек Акрамов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia