

"Қизиллар" бош мураббийи Арне Слот "TNT Sports" телеканалига берган интервьюсида "Ливерпуль" Жота битимидаги қолган 2 йиллик пулини унинг оиласига тўлаганини тасдиқлади.
"Одатда клуб эгалари худди мураббийлар каби танқид қилинади. Аммо уларнинг марҳум футболчи рафиқаси ва болаларига шартноманинг тўлиқ миқдорини тўлаш орқали вазиятни ҳал қилишлари мақтовга лойиқдир", – деди Слот.
Жота билан шартноманинг аниқ суммаси номаълум, аммо 28 ёшли футболчи ҳафтасига 100 минг фунт стерлингдан кўпроқ маош олган.
Диого Жота июль ойида автоҳалокатда фожиали тарзда ҳалок бўлганди. Унинг ортида рафиқаси ва 3 фарзанди қолди.



