UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Супергол киритган Исич, "Бухоро"ни таслим этган Никибадзе ва бошқалар — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

Championat.asia талқинига кўра Coca Cola Суперлига 20-тури рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Артём Потапов (Сурхон)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор), Муҳаммадали Алиқулов (Металлург), Зоир Жўрабоев (Нефтчи), Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК);  

Ярим ҳимоячилар: Ифеани Ифеани (Қизилқум), Бобур Асқаров (Сурхон), Азизбек Амонов (Насаф), Остон Ўрунов (Навбаҳор), Ислом Кенжабоев (Қизилқум)

Ҳужумчи: Гиорги Никабадзе (Нефтчи)

Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони - Артём Потапов ("Сурхон"). 

"Сурхон" дарвозабони "Бунёдкор"га қарши учрашувда жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Якунда эса "Сурхон"нинг рақиб майдонидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши футболчиси  - Гиорги Никабадзе ("Нефтчи").

Дуранглар қайд этаётган "Нефтчи" ва ниҳоят ушбу тур Суперлигада ғалаба қозонди. Гиорги Никабадзе "Бухоро"нинг йирик ҳисобда таслим этилишида асосий ролни бажарди. Футболчи бу учрашувда дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Тарик Исич ("Сўғдиёна").

"Сўғдиёна" футболчиси Тарик Исич "Қизилқум"га қарши ўйинда жуда ажойиб гол киритди. Ушбу голни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари аллақачон "Пушкаш" соврини учун номзодлар рўйхатига ҳам "қўшиб қўйишди".


Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши мураббийи - Жамшид Саидов ("Қизилқум").

"Сўғдиёна"га қарши ўйинда Жамшид Саидов бошчилигидаги "Қизилқум" 4:2 ҳисобида зафар қучди. Жамоа ушбу учрашувда жуда ажойиб ҳаракат қилди ва бу мавсумда биринчи марта рақиби дарвозасига битта ўйинда тўртта тўп киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика