"Суонси Сити" 35 млн. евро эвазига Сигурдссонни Хитой клубига сотмаган

Aslanov Jasurbek
6 фев 2017, 13:14
"Суонси Сити" ярим ҳимоячиси Гилфи Тор Сигурдссон Хитой клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Хитой клублари футболчи учун 35 млн. евро беришга тайёр эди.

Маълумотларга кўра, "оққушлар" раҳбарияти футболчини қўйиб юборишни истамади.

Сигурдссон "Суонси" бош мураббийи Пол Клементнинг яхши кўрган футболчиларидан бири ҳисобланади. Гилфи ва клуб ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзигача амал қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Wales Online