

"Менда амбициялар бор ва бу клубнинг бош мураббийи сифатида кубокни қўлга киритишни хоҳлайман. Мен "Юнайтед"даги фаолиятим учун қарздорман ва мураббий сифатида титул ютишим керак... Бу футболчилик ҳаётимдаги энг яхши лаҳзалар бўлар эди.
Ўйинчи сифатида ажойиб жамоанинг бир бўлаги бўлганман ва мендан шунчаки тўлқинга тушиб олиш талаб этиларди", - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" бугун Европа Лигаси 1/4 финал доирасида "Копенгаген" билан ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.



