UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  0 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Суҳроб Бердиев: "Суперлигада ҳар бир учрашувга алоҳида ёндошув билан тайёргарлик кўриш лозим" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Суперлигада ҳар бир учрашувга алоҳида ёндошув билан тайёргарлик кўриш лозим"

Суперлига 15-тури доирасида “Қўқон-1912” жамоаси Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлади.

“Водий дербиси” мақоми остида ўтадиган ўйин олдидан қўқонликлар етакчиларидан бири Суҳроб Бердиев ПФЛ расмий сайтига ўйинолди тайёргарлик жараёни қандай ўтаётгани ҳақида гапириб берди.

“Бу йил чемпионатимиз аввалгиларидан анча ўзгача тарзда ўтяпти. Суперлига ҳам ташкилий, ҳам ўйин борасида Олий лигадан фарқ қилишини барчамиз кўриб турибмиз. Эндиликда барча учрашувлар шиддатли тарзда кечяпти. Жамоалар ҳар бир очко учун жуда қизғин кураш олиб боришяпти. Бу эса миллий чемпионатимиз савияси ўсаётганидан далолат, деб биламан. ЎФА ҳамда ПФЛ ўзбек футболи савиясини ошириш, юртимизда футболни янада ривожлантириш учун анча самарали иш олиб бораётгани барчамизни хурсанд қиляпти. Яқин вақт ичида ҳозир қилинаётган меҳнатлар ўз самарасини беради, деб ўйлайман”, - дея сўз бошлади маҳоратли ярим ҳимоячи.



“Айниқса, стадионларимизга мухлислар ташрифи ошгани, ишқибозларнинг футболга эътибори ижобий томонга ўзгараётгани қувонарли. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўзининг кўпсонли ашаддий ишқибозларини имкон қадар яхши ўйин намойиш этиб, уларни ғалабалар билан хурсанд қилишга уриняпти. Ҳозир ҳар бир тур ўйинига ўзгача тарзда тайёргарлик кўриш талаб этиляпти. Масалан, келаси турда “Навбаҳор” билан баҳс юритамиз. Рақиб жамоа ҳам бу йил анча яхши ўйнаяпти. Уларга қарши ўйин осон ўтмаслиги тайин. Шу боисдан бизнинг жамоамиз ҳам ўйинга яхши ҳозирлик олиб боришга уриняпти. Насиб этса, “Водий дербиси”да ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, мухлисларимизга ажойиб ғалаба тақдим этишга уринамиз.”

“Шахсан ўзим ҳозирча намойиш этаётган ўйинимдан қониқаётганим йўқ. Футболчи мунтазам равишда ўз ўйинини яхшилаб, ўз маҳорати устида ишлагани яхши, деб ўйлайман. Машғулотларда астойдил меҳнат қилиб, масъулиятли учрашувларда жамоам ғалабаларига ўзимнинг муносиб хиссамни қўшишга ҳаракат қиламан”, - деди Суҳроб Бердиев.

 

“Қўқон-1912” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика