UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  3 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  14 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9

Суҳроб Бердиев: "Мақсадим якунда тўпурарлар рўйхатида бўлиш" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Мақсадим якунда тўпурарлар рўйхатида бўлиш"

“Қўқон-1912” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, мавсум тўпурарларидан бири Суҳроб Бердиев бизни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
- Суҳроб жамоани бу қадар мувафақияти одимлашига нима сабаб деб ўйлайсиз ?
- Авваломбор барча мухлисларимизни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни бу йилги мавсумда юқори ўринларда кетаётгани бу аввало мавсумга тайёргарликни тўғри йўлга қўйилганлиги бўлса иккинчи томони жамоамиздаги аҳилликда деб ўйлайман. Мураббийларимиз бизни ҳар бир ўйинга жисмоний ва психологик томонлама тўғри тайёрлай олганларини натижаси бизни ютуқларимизнинг яна бир омили бўлмоқда.Жамоада ҳамма бир оиладекмиз, қолаверса мухлисларимизнинг ажойиб қўллаб-қувватлашлари ҳам  ҳозирги кунда турнир жадвалида юқори ўринларда туришимизга сабаб бўлмоқда.

- Ўйинларга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам гапириб берсангиз
- Мураббийларимиз ҳар бир ўйинга ўша жамоанинг ўйинига қараб турли тактик схемаларни бизга ўргатиб келишмоқда. Бош мураббийимиз тезкор ва ҳужумкор футболни яхши кўрадилар ва бизни ҳам шунга ўргатмоқдалар. Натижа эса кўриб турганингиздек ёмон эмас.

- Жамоада ўзингизни ўрнингиз , бу йилги мақсадларингиз ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
- Футбол бу жамаовий ўйин. Ҳамма бир мақсад йўлида бирлашсагина бир мақсадга эришиш мумкин бўлади. Ўз олдимга қўйган мақсадим жамоамга максимал даражада фойдам тегиши учун бор куч-ғайратимни аямаймаслик. Мураббий ва мухлисларимизнинг олдида, ҳар бир ўйинда  ёруғ юз билан майдонни тарк этсам  дейман.Ҳар бир футболчи гол уришни хохлайди. Мен ҳам иложи борича кўпроқ гол киритиш ва кўпроқ голли узатмаларни амалга оширишни мақсад қилганман. Мавсум якунида тўпурарлар рўйхатида бўлиш знг катта мақсадим.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика