Стеван Йоветич: «Палермо» дарвозабони «Интер» билан ўйинда мўжизалар кўрсатди»

Narzulla Saydullayev
25 окт 2015
«Интер» ҳужумчиси Стеван Йоветич «Палермо»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

«Натижа бундай бўлганидан хафамиз, сабаби ажойиб ўйин ўтказгандик. «Интер»да бутун ўйин давомида кўплаб имкониятлар бўлди. Жавоб тўпи ўтказиб юбордик ва 10 киши бўлиб қолдик.

«Палермо» дарвозабони мўжизалар яратди. Ҳаракатларимиз ғалаба учун етарли бўлмади», – дейди Йоветич.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда «Палермо» дарвозасини Стефано Соррентино қўриқлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: forzaitalianfootball.com