Станислав Черчесов: "Саудия Арабистони 4-3-3 тактикасида ўйнайди"

Narzulla Saydullayev
13 июн 2018
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

– Уругвай – кучли жамоа, улар сафида Годин, Хименес, Суарес ва Кавани каби юлдузлар бор, - деди мураббий.

- Улар гуруҳ фаворитими?


– ЕЧЛ ярим финалини эсланг. Унда "Ливерпуль" ва "Рома" ўйнади, "Барселона" ёки "Манчестер Сити" эмас.

Уругвай терма жамоаси узоқ йиллардан буён кучли бўлиб келмоқда. Бунда тажрибали мураббий Табареснинг хиссаси жуда катта.

- Юлдузларга қарши кимдир персонал ўйнайдими?


– Агар сенинг футболчинг бутун майдон бўйлаб рақибни кузатиб юрса ўйинда баланс бузилади.

Миср тартибли ўйнайди, Эктор Купер ҳимоявий футбол кўрсатади. У ерда барча ҳимояда ҳаракат қилади.

- Салаҳчи?


– Терма жамоада "Ливерпуль"дагидек шериклари йўқ. Бу унинг ўйинига таъсир қилади, аммо маҳорат ҳеч қаерга йўқолмайди.

- Саудия Арабистони ҳақида нима дея оласиз?


– Улар 4-3-3 тактикасида ўйнашади, худди Чили терма жамоаси каби, аммо футболчилар турлича. Чилида Пицци қўл остида Видаль ва Санчес каби ўйинчилар бор эди, – дейди Станислав Черчесов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com