UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Гуанжоу Эвергранд" "Эвертон" футболчисини сотиб олди  0 18:30Мората "Ювентус"га гол урса, уни нишонлар экан  14 18:15Омар Моманидан карикатура: "Тахтлар ўйини" мен тахтга ўтиришим билан якунланади"  2 18:06Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган ўйинни бошқаради  2 18:05Хедира юрагини операция қилдирди  3 18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  12 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  8 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   88 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  23 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  24

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида Янгиликлар

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида

Ўзбек клублари ОЧЛ 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олишди.

Олмалиқда АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 2:1 ҳисобида енгди ва кейинги босқичга йўл олди.

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар"нинг чиройли ғалабасидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қорбобода нима гап? :)


Бўлар экан-ку чиройли дизайндаги, сифатли либосда ўйнаса.


Одатда, Яхшибоевни йиқитишарди. Бу сафар эса Жасур рақибни "ўрди"))


"Пахтакор" стадионидан "булоқ" чиқди) Жиддий айтганда эса майдонни суғорувчи махсус ускуналардан бири охиригача ўчмаган бўлиб чиқди. Шу сабаб ўйин бир муддат тўхтаб қолди.


Техний носозлик бартараф этилганидан сўнг стадион ходимлари ўша жойга тўпланиб қолган сувни "ёйиб чиқишди".


Булар эътироз билдиришда кўпроқ жамоавийроқ экан))


Биринчи бўлимга 24 дақиқа қўшиб берилганини олдин кўрганмисиз? Шахсан мен кўрмаганман. Вазият шуни тақозо қилди.


Шота Арвеладзе ўйчан...


Бугун майдонда нима бўлса бўлди, мана махсус трактор ҳам юрибди))


"Эйр Форс"нинг шу футболчиси (Иброҳим Байеш) бутун ўйин давомида гоҳ Черан билан, гоҳ Ҳамробеков билан, гоҳ Садриддин Абдуллаев билан кескинликка борди.


Бу суратни изоҳсиз қолдирдим.


Фарруҳ Сайфиевни ўзбекча Фил Жонс деса ҳам бўлади) Доим ноодатий кадрга тушиб қолади.


Стадион ларзага келишидан бир неча дақиқа олдин...


Стадионга келган мухлислар кимдир сиздан "Ўйинга бориб нимага эришдинг" деб сўраб қолса, иккиланмай "Машариповнинг голини жонли кўрдим" деяверинг.



Одатда, Юрген Клоппнинг шогирдларини мана шундай бағрига босишига кўникканмиз. Клопп ва Салаҳ ўрнида Шота ва Жалол.


Бояги Жалолни голини жонли кўрдим деган мухлислар кетидан Бикмаевнинг устунни "ўпиб" кирган зарбасини ҳам деб қўшиб қўйинг.


Happy End!


ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов, instagram.com/tolibjon_90

Рейтинг: +61   

Фикрлар

+8   
12 фев 22:07:24
IB®OHIM UZBEKISTAN SA®IASIYA
CA maqolani yorivoribsizlar lekin
+5   
12 фев 22:50:40
Java.FCB
Odam maza qvordi lekin Paxtakor Paxtakorde baribir. Qanaqadr fayz bor shu stadionda. Xudo xolasa guruhga chiqamiza! Bolla yarvardi lekin) Okeni Paxtakori Chempion! Go LIONS!
+5   
12 фев 22:41:56
Saidakbar Beckham
Bo’larkanu chiroyli hazl gapla yozsa
+5   
12 фев 21:59:16
futbolplus
Жалол Европага кетади, ҳудо ҳоҳлса, футболчи шунақа мард бўлиши керак!!!!
+3   
12 фев 22:10:44
Kuper OUT
Ikki jamoaniyam formasi zo'rakan. Termajamoamiz dizaynerlari urgansa bolardi wuladan. Xe4 bomasa ko4irvoliyla eyr forsnikini
+2   
13 фев 02:45:27
BILOLIDDIN NURIDDINOV
Sharxlovchi kimga yoqmadi
+2   
12 фев 22:55:30
Серхио Рамос
Gollarni videosini ham qo'yinglar. Ko'raylik
+2   
12 фев 21:59:26
Lozano
Happy end emas. Davomiy bolsin
+1   
13 фев 14:48:38
sevaz
BILOLIDDIN NURIDDINOV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sharxlovchi kimga yoqmadi
Sharhlovchimas qorovulku u
+1   
13 фев 07:26:57
Vatan un jon fido
Ajoyib oyin paxtakor stadioniga muhlislar qaytmoqda prosta super +++
   
13 фев 19:28:52
Milanooo
Bikmaev molodes zor gol uribdi. No unda oldin vapwe kop momentlarni yoq qibdi... oyinni videosida kordim... gol bolish kerak bolgan momentlar ehhh
   
12 фев 22:53:07
Green_city_kesh
Омар Момани уйинни кургандир,чикиб колар Маратни голи)))
   
12 фев 22:38:10
UzBekistanTEAMFCc
Жонли кўрганга нима етсин голларни. Хар учала гол чиройли бўлди.
   
12 фев 22:15:59
Hayotiy hikoyalar
Yilni yaxshi boshlab oldik. Endi maqsad gruhdan chiqish chorak final demasdan, chempionlik haqida o'ylaydigan vaqt keldi.Chempion bo'lish uchun albatta qimmat legionerlar kerak emas. Olg'a O'zbekiston. Lekin ko'pam maqtab yubormaylik
   
12 фев 22:07:30
CARRASco
Tushunmadim nega Ceran markaziy hujimda oynamayapti ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг