UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  0 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  2 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  2 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  3 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  12 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  10 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  245

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга Париждаги Олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон ОТЖ ҳақида ҳам савол берилди.


- Олимпия ўйинларини ҳам кузатдингизми? Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тарихий иштирокига баҳо бериб ўтсангиз. Бизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ёмон иштирок этмадик. "Нима етишмади?", деган саволга жавоб бериш нотўғри. Мен кимларгадир баҳо беришни ёқтирмайман. Францияда жамоа қандай ҳолатда бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Уларнинг ҳолатини билмай туриб, бир нима дейиш нотўғри. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир учрашувда рақибдан ёмон ўйнамади. Ўйин сифати бўйича баҳо беряпман. Бундай даражадаги ўйин давомида эга бўладиган 1-2 та хавфли вазиятни голга айлантириш керак холос. Гол урмасангиз, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

Олимпиада – анча юқори даражали мусобақа. Айниқса, Испаниядек рақиб билан бир гуруҳдан жой олиш. Бу гапим билан фақатгина Испания терма жамоаси кучли эди демоқчи эмасман. Қолган икки жамоа ҳам рақобатбардош эди. Мени Ўзбекистонда ҳайратга соладиган бир жиҳат бор. Биз ўзимизни устунроқ қўямиз ва рақибдан кучли бўлишни истаймиз.

Масалан, Доминикан Республикаси, ўзбеклар учун Доминикан қандайдир футболи кучсиз оддий бир мамлакат, лекин Доминикан ҳам ривожланмоқда ва улар ҳам футбол ўйнашни билади. Биз ҳар доим ўзимизни устунроқ қўямиз. Кимга қарши ўйнаймиз? – Мальдив ороллари, улар осон рақиб, деб гапириб қўямиз, ўзимизча. Рақиб ким? – Доминикан. Уларга қарши ўйнаш осон, шундай фикрларни ҳар доим эшитаман. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида футбол ривожланмоқда. Барча мамлакатлар терма жамоасини кучайтириш мақсадида юрибди. Барча терма жамоалар яхши мураббийларни таклиф этмоқда ва ривожланиш йўлида тинмаяпти. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғри, 10-15 йил муқаддам терма жамоангиз ўша рақибни 10:0 ёки 7:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиши мумкин, аммо ҳозир замон ўзгарди. Иккинчи саралаш босқичида ҳам ҳеч ким осонликча мағлуб этилгани йўқ, 7:0, 8:0 каби йирик ҳисоблар қайд этилмади", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига.


Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика