UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:0) жамоамиз устози Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида...

- Жалолиддин Машариповнинг фикрларига қўшиламан. Тўғри, бугун яхши ўйин намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, ғалаба қозондик. Лекин барча ўйинларда мана шундай ўйнаб бўлса ҳам, ғалаба қозона олсак мен рози бўлардим. Чунки натижа энг муҳими. Мен бу томонлама мамнунман. Биз гол ура олдик ва КХДР эса йўқ. Биз ўзимиз аҳмоқона пенальти олиб келдик ва рақиб бундан унумли фойдалана олмади. КХДР кейинги ўйинларда рақибларга муаммолар туғдиради деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳозирда аянчли аҳволда. Жамоа ўйинига бу таъсир қилдими? Октябрда яна иккита ўйинимиз бор. Сизни майдон ҳолати ташвишга солмаяптими?

- Албатта майдон ҳолати яхши эмас. Лекин бизнинг асосий муаммо - футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўлди. Футболчилар душанба куни жамоамизга қўшилишди. КХДР эса бир неча ўртоқлик ўйини ҳам ўтказишга улгурди. Улар аскарлардек ҳаракат қилишди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларгача ҳали вақт бор ва барчаси жойига тушиб кетади. 

- Бугун гуруҳдаги энг сўнгги саватчадаги жамоага қарши ўйнадик. Кейинги рақиблар эса кучли бўлади. Навбатдаги ўйинларда нима эвазига кучая олишимиз мумкин? 

- Айтиб ўтганимдек, бугун етарлича имкониятларга эга бўлдик. Биз тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаш рақибга етарлича имкониятлар яратиши мумкин эди. Бугун марказдаги ўйинчиларимиз кўпроқ креатив ҳаракат қилишлари талаб этиларди. Шунингдек, қанот футболчиларимиздан ҳам фаоллик талаб қилинарди. Агар булар амалга ошса, бизда барчаси яхши бўлади. 

Бу терма жамоага паст назар билан қараш керак эмас. Улар Японияга минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. 

Савол тўғри бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз - томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш. Мақсадимиз натижа. Аввалги циклларда Ўзбекистон чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатганди. Лекин ЖЧга чиқа олмаган. Бизга жаҳон чемпионати керак.

- Бизнинг бундай ўйинимиз навбатдаги рақиблар учун осон бўлиб қолмайдими? Биз яна нимадир қўша оламизми? 

- Биз иккита машғулот қиламиз. Иккитагина машғулот билан қандай қилиб қўшамиз? Имкони бор деб ўйлайсизми? Биз аввал Қирғизистонни ютишимиз керак. Кейин эса Эрон ва Қатар бор.

- Биз ҳам шундай ўйин бўлса-да, ҳар ўйинда 3 очко олишга розимиз. Лекин якунда тўплар нисбати ҳам аҳамиятга эга бўлиб қолиши мумкин...

- Афсуски кўплаб имкониятлар яратган бўлсак-да, бундан фойдалана олмадик. Агар очколарни максимал тўплай олсак, тўплар нисбати катта аҳамиятга эга бўлмайди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика