Сречко Катанец: "Искандеров Камерунга қарши ўйнай олмайди. Улар жисмоний томонлама бақувват футболчиларга эга"

Sherzod Nurmatov
19 сен 2022
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

"Камерун ўйинларини кузатдим. Искандеров Камерунга қарши ўйнай олмайди. Камерунга қарши ўйнаш бошқа даража. Уларнинг энг кичкина футболчиси 1.80 см бўйга эга. Ҳаммаси жисмоний томонлама бақувват футболчилар. Балки ноябрь ойидаги йиғинга Искандеровни чақирармиз. 

Ноябрь ойида яна иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Ҳатто Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти. Клубида захирага киритилмаса ҳам, терма жамоага чақиравераман. Мен билан бир йилдан ортиқ ишламаган футболчиларни ҳозир чақириш қанчалик тўғри бўларди?", – деди Катанец.

Матбуот анжумани тўлиқ қисмини тез орада сайтимиз орқали ўқийсиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia