«Спортинг» Жоау Мариуни рекорд миқдордаги пул эвазига «Интер»га сотди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2016
«Спортинг» ярим ҳимоячи Жоау Мариуни «Интер»га трансфер қилинганини расман эълон қилди.

Футболчи Италияга 45 млн евро эвазига кўчиб ўтади. Бу трансфер 2013 йилда «Порту»дан «Монако»га ўтган Хамес Родригеснинг трансфери билан бирга Португалия лигаси учун рекорд бўлди.

Жоау Мариу португалиялик футболчилар орасида Португалия лигасидан бошқа лигага ўтган энг қиммат футболчи бўлди. 

Бу йил Жоау Мариу Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида чемпион бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sporting.pt