"Спартак"нинг собиқ бош директори Остон Ўруновнинг трансферидан катта пул ишлаб олиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
15 янв 2021, 07:52
"Спартак"нинг собиқ бош директори Шамиль Газизов Остон Ўруновнинг сотилиши орқали пул ишлаб олиши мумкин.

Бу ҳақида вазиятдан хабардор манба хабар қилган. 

Остоннинг "Спартак" билан шартнома бандига кўра, Газизов трансфернинг 1 миллион евродан ташқари суммасидан 50 фоиз пул олиши лозим. Агар "Спартак" Ўруновни 2 миллионга сотса, Газизов 500 минг ишлаб олади. 

Аввалроқ, футболчини "Уфа" қайтариб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com