UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради Янгиликлар

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 11-19 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Supermokh Cup 2016” турнири бўлиб ўтади.
Ушбу йирик турнирда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, мусобақада Тошкентнинг “Спартак” жамоаси ҳам қатнашади.

“Қизил-оқлар” асосан болалар-ўсмирларга ихтисослашган футбол мактаби бўлиб, нафақат Ўзбекистон худудида ўтказиланаётган турнирларда, балки хорижда ташкил этиладиган бир қанча мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Сергей Арслонов мураббийлик қилаётган “Спартак-2004” футболчилари “Supermokh Cup 2016” турнирининг “С” гуруҳида “Малайзия шерлари” (Малайзия), “Кей Лига академияси” (Жанубий Корея) ҳамда “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари билан куч синашади.


“Supermokh Cup 2016” турнири “С” гуруҳи тақвими қуйидагича:
U-12 ёш тоифаси
“С” гуруҳи

1.“Малайзия шерлари”
2. “Спартак”
3.Кей Лига академияси
4.“Гуанчжоу Эвергранд”

1-тур. 12 декабрь

Кей Лига академияси – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – “Спартак”

2-тур. 13 декабрь
“Спартак” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – Кей Лига академияси

3-тур. 14 декабрь
“Малайзия шерлари” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Спартак” – Кей Лига академияси

Болалар-ўсмирлар футболида ўз ўрнига эга бўлган “Спартак” (Тошкент) жамоасига “Supermokh Cup 2016” турнирида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика