“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди!
16 дек 2016 08:41
Янгиликлар
“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор-2002” ПСЖни мағлуб этиб ярим финалга чиқди!
2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчилар ПСЖ клуби академияси жамоаси билан тўқнаш келди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Қалдирғочлар"нинг ягона голини Жасур Жалолиддинов францияликлар дарвозасига урди. Пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида "Бунёдкор" рақибни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.
"Бунёдкор" академияси сўнгги йилларда анчайин ривожланишга эришгани мана шу ўйин орқали билиб олиш қийин эмас. Дунёга машҳур бўлган клуб академияси тарбияланувчиларини мағлуб этиш албатта ёқимли янгилик бўлди.
Қайд этиш керакки, Жасур Жалолиддинов турнирдаги ўзининг 9-голини уришга эришди. У “Supermokh Cup 2016” мусобақаси тўпурари бўлишга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.






Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар