UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  0 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  7 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  6

“Supermokh Cup 2016”. 7-кун. “Бунёдкор” “Сан-Пауло”га ютқазиб қўйди ва 4-ўринни эгаллади Янгиликлар

“Supermokh Cup 2016”. 7-кун. “Бунёдкор” “Сан-Пауло”га ютқазиб қўйди ва 4-ўринни эгаллади

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган “Supermokh Cup 2016” турнирининг ғолиб ва совриндорлари аниқланмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида U-14 ёш тоифасида “Бунёдкор” тарбияланувчилари Бразилиянинг “Сан Пауло” жамоаси вакиллари билан учинчи ўрин учун куч синашишди. Учрашув қизиқарли курашларга бой бўлди. Лотин Америкаси вакиллари жисмоний ва техник жиҳатдан бироз устунлик қилишди ва яратган вазиятларни голга айлантиришда аниқ ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида “Сан-Пауло” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоамиз 20та жамоа иштирок этган турнирда 4-ўринни эгаллади ва кичик бронза медаллари билан тақдирланадиган бўлди. Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган финал баҳсида Португалиянинг “Лиссабон” футбол мактаби тарбияланувчилари маҳаллий Малайзия пумалари жамоаси билан беллашади.

2004 йилда таваллуд топган жамоамиз эса бугун Бруней қироллигининг “Табуан” клуби билан куч синашди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз голларига Миркамол Абдураззоқов (2та), Шаҳзодбек Акбаралиев ва Акобиржон Аҳмаджонов муаллифлик қилишди. Шу тариқа, Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов бошчилигидаги U-12 жамоамиз турнирни ғалаба билан якунлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика