"Спартак" — "Сочи" ўйинини бошқарган ҳакам ишдан четлатилди

РФИ ҳакамлар қўмитаси раиси Ашот Хачатурянцнинг сўзларига кўра, "Спартак" ва "Сочи" (2:2) жамоалари ўртасидаги РПЛ 1-туридаги ўйинни бошқарган Василий Казарцев ишдан четлатилган.

"Казарцев ва Еськов текшировдан ўтишади. Казарцев яқин ўйинлардан четлатилди", — деди Хачатурянц "Чемпионат" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда дастлаб мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, "Сочи" футболчилари фойдасига белгиланган пенальтилар натижасида ўйинда ҳисоб тенглашди.

"Спартак"нинг ўйинини бошқарган ҳакам Instagram'даги саҳифасини ўчириб ташлади 


Манба: Championat.com