“Спартак” Ўруновни “Уфа”га сотишни ёки ижарага беришни ўйламоқда (СЭ)

Eldor Akmurzayev
10 янв 2021
Аввалроқ, “Уфа” бош директори Ринат Шайбеков клуб Остон Ўруновни "Спартак"дан бажонидил қайтариб олишни истаётганини айтиб ўтганди.

“Спорт-Экспресс” хабар беришича. Ўрунов собиқ жамоасига қайтиши мумкин. “Уфа” уни сотиб олиши ёки ижарага олиш эҳтимоли бор. Қайд этилишича, томонлар ушбу масалада музокара ўтказмоқда ва барчаси ижобий кечса, у ҳолда юқори эҳтимол билан трансфер амалга ошади.

Ўрунов жорий мавсум РПЛда 8 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ олди.

"Уфа" бош директори: "Ўрунов жуда кучли футболчи. Уни бажонидил қайтариб олган бўлардик"


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс