"Спартак" бош директори: "Ўрунов "Спартак"нинг ёшлар жамоаси билан шуғулланмоқда. Унинг агентлари жамоа излашмоқда, аммо ҳозирча муваффақиятсиз"

Alisher
6 авг 2022
"Спартак" бош директори Евгений Мележиков ярим ҳимоячи Остон Ўрунов борасидаги вазият ҳақида гапирди.

Олдинроқ маълум бўлганидек, Ўрунов юқори маош сабаб пойтахт жамоасидан кетишни рад этмоқда. У "Спартак"да ойига 50 минг евро маош олади.

"Ҳозирча ёшлар жамоаси билан шуғулланмоқда. Тушунишимча, агентлари унга жамоа излашмоқда, аммо ҳозирча муваффақиятсиз", — дейди Мележиков.

Ўруновнинг "Спартак" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи москваликлар сафида умумий 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Футбольный Биги Youtube канали