

25 ёшли футболчининг агенти ҳам бу маълумотни тасдиқлади. "Спартак" вакиллари аллақачон сенегаллик ўйинчи билан боғланишган. Аммо "Болонья" раҳбарияти ўйинчини қўйиб юборишни истамаяпти. Боиси шундаки, итальян клубида "жароҳатлар эпидемияси" авж олган.
Маълумот учун, Ибрагима Мбайе А Сериянинг ўтган мавсумида 20 та ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига 3 ассист, 5 та сариқ карточка ёздириб қўйган.



