

«Бугун майдонда кўплаб яхши вазиятлар гувоҳига айландик. Биз рақибни бир неча бор жазолашимиз мумкин эди, бироқ сўнгги нуқтада хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумни якунлаш қисмида футболчилар жуда кўп бор иккиланишди ва бу ўз навбатида ҳужумлар сифатига таъсир қилди.
Италия терма жамоаси Бареллага боғланиб қолмаган, катта жамоаларда бир футболчига боғланиб қолиш хато бўлади. Бизда тенг 26 нафар футболчи бор», — деди Спаллетти.



