

“Бу икки футболчи турли усуллар билан ёрқин ўйнашга қодир. Қандай ҳолатда уларга пас беришингиздан қатъий назар, улар жамоа учун гол уришга имконият яратади. Улар учун рақибларни алдаб ўтиш ва тўпни соатига 2000 км тезликда қабул қилган ҳолда орқага айланишни амалга ошириш осон.
Уларнинг иккиси ҳам ўз салоҳиятига ишонган, оддий ва яхши хислатларни сақлаб қолган йигитлар. Улар жамоага доимо ёрдам беришга тайёр. Бундай ўйинчилар ўйин натижасига таъсир қила олади”, дейди Спалетти.



