UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  5 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  0 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  4 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  18 18:20Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3

Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда? Янгиликлар

Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?

2004/2005 йилги мавсумда Истамбулда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финали ёдингиздами?


Мерсисайд жамоаси ўшанда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, ғалабани ўз томонига оғдира олганди. Келинг, бугун ўша соврин қўлга киритилишида асосий ишни бажарган азаматлар нима билан машғул эканликларига қизиқиб кўрамиз.


Дарвозабон

Ежи Дудек

Ёши: 43

Бугунги кунда: Краковда истиқомат қилмоқда. Польша футболининг Европадаги элчиси


Ҳимоячилар

Сами Хюпя

Ёши: 43

Бугунги кунда: Май ойигача "Цюрих" жамоасида бош мураббий вазифасида ишлаганди. Муваффақиятсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилган.


Жими Траоре

Ёши: 36

Бугунги кунда: "Сиэтл Саундерс" жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда


Жейми Каррагер

Ёши: 38

Бугунги кунда: Sky Sports телеканали эксперти


Йон Арне Риисе

Ёши: 36

Бугунги кунда: Ҳиндистоннинг "Ченнай" жамоаси футболчиси


Стив Финнан

Ёши: 40

Бугунги кунда: Лондонда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланмоқда


Ярим ҳимоячилар

Хаби Алонсо

Ёши: 34

Бугунги кунда: Германиянинг "Бавария" жамоаси футболчиси


Дитмар Хамман

Ёши: 43

Бугунги кунда: Мураббий бўлишни истаган собиқ футболчи айни пайтда ТВда эксперт сифатида фаолият олиб бормоқда


Стивен Жеррард

Ёши: 36

Бугунги кунда: Яқиндагина МЛС клубидаги фаолиятини якунлади. Тез кунларда "Ливерпул"да иш бошлаши мумкин


Гарри Кьюэл

Ёши: 38

Бугунги кунда: "Уотфорд" ёшлар жамоаси бош мураббийи


Луис Гарсия

Ёши: 38

Бугунги кунда: 2016 йилнинг июлида Австралия жамоаларидан бирида фаолиятини якунлади


Ҳужумчилар

Милан Барош

Ёши: 35

Бугунги кунда: Айни пайтда Чехиянинг "Слован" жамоаси футболчиси ҳисобланади


Жибрил Сиссе

Ёши: 35

Бугунги кунда: Кино соҳасида ўз омадини синаб кўрмоқда


Бош мураббий

Рафаэль Бенитес

Ёши: 56

Бугунги кунда: Англияда Чемпионшипнинг "Ньюкасл" жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика