Сон Хён Мин АПЛда Лэмпард, Руни ва Агуэро натижасини такрорлади

Omonjon To`xtamirzayev
11 дек 2023
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин Англия Премьер-Лига 16-тури доирасида "Ньюкасл" билан ўйинда (4:1) гол уришга эришди.

Шундай қилиб, Сон ўзининг қаторасига саккизинчи мавсумида 10 та гол уришни уддалади. Тарихда бундай футболчилар кореялик билан етти нафарни ташкил қилади.

Аввалроқ, бундай натижага фақатгина Уэйн Руни (қаторасига 11 мавсум), Фрэнк Лэмпард (10), Серхио Агуэро, Харри Кейн (ҳар иккиси — 9 мавсумдан), Тьерри Анри ва Садио Мане (ҳар иккиси — 8) эришганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Opta