UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  8 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382

"Сўғдиёна"нинг ҳудудлараро плей-офф ярим финалидаги рақиби тўғрисида нималарни билишимиз лозим? Янгиликлар

"Сўғдиёна"нинг ҳудудлараро плей-офф ярим финалидаги рақиби тўғрисида нималарни билишимиз лозим?

ОФК кубогининг ҳудудлараро ярим финал босқичида "Сўғдиёна" ва "Истерн" клублари ўзаро тўқнаш келади.

"Истерн" 1932 йил ташкил этилган Гонгконг профессионал клуби ҳисобланиб, мамлакатнинг энг юқори дивизиони — Премьер-лигада иштирок этади. Ушбу чемпионатда 10 та жамоа иштирок этади. Премьер-лиганинг янги мавсуми 27 август куни старт олади. 

Тарихий клуб бўлишига қарамай, "Истерн" Гонгконг Премьер-лигасида атиги бир маротаба ғалаба қозонган (2015/16 йилги мавсум). Бироқ 2017 йил "Истерн" ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этган Гонгконгнинг дастлабки клубига айланди. Бироқ гуруҳ босқичидаги иштирок мақтанишга арзигулик бўлмади. 6 ўйинда атиги 1 очко жамғарган шарқликлар 1 та урилган гол эвазига 24 гол қабул қилиб олишди. Ўтган йили ОФК кубоги гуруҳ босқичида қаташган клуб гуруҳ ғолиблигини мамлакатнинг бошқа жамоаси "Ли Ман"га бой берди. Ёдингизда бўлса, "Ли Ман" ҳудудлараро плей-офф финалида қўшимча бўлимларда "Насаф"га имкониятни бой бериб қўйганди.

ОФК кубоги. Ярим финал
"НАСАФ" (Ўзбекистон) - "ЛИ МАН" (Гонконг) 3:2 (ТУГАДИ)
20 октябрь 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Моуд Бонядифард, Али Мирзабеги, Саид Қосими, Бижан Хайдари (барчаси Эрон)
Назоратчи: Али Аҳмад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Муҳаммад Саид Ал Хаттави.

Голлар: Фернандо Ресио (автогол) 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 26, 2:0, Живанилтон Феррейра 46, 2:1, Хосе Анхель 64, 2:2, Андрия Калудерович 105, 3:2

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов ( 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 56) , 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 103), 10.Баҳром Абдураҳимов (99.Андрия Калудерович, 79), 19.Ҳусайн Норчаев (7.Дониёр Нарзуллаев, 107), 20.Суҳроб Нуруллоев (50.Шоҳмалик Комилов, 104), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 2.Алибек Давронов, 28.Сардор Саъдуллаев, 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 71.Жасур Жумаев,

"Ли Ман" (Гонконг): 88.Юен Хо Чун, 2.Фернандо Ресио, 3.Цуи Ванг Кит (21.Цанг Кам То, 113), 5.Ю Вай Лим (29.Ю Пуи Хонг, 106), 10.Жонатан Акоста (, 44.Юто Накамура 99), 13.Диего Эли Морейра, 14.Хосе Анхель Мартин, 16.Нган Лок Фунг, 26.Вонг Чун Хо, 91.Живанилтон Феррейра, 99.Ким Сон Йонг (11.Ченг Сиу Кван, 74)
Захира: 1.Ко Чун Уилсон, 6.Вонг Хо Чун Ансон, 7.Ли Хонг Лим, 28.Чан Ка Хо,  31.Юнг Хуи То

Огоҳлантириш: Ю Вай ("Ли Ман") 37, Жонатан Акоста ("Ли Ман") 50, Умиджон Эргашев ("Насаф") 64, Умар Эшмуродов ("Насаф") 69, Цуи Ванг Кит ("Ли Ман") 90+2, Андрия Калудерович ("Насаф") 106, Диего Эли ("Ли Ман") 107

Жорий мавсум ҳам аввалгиси сингари "J" гуруҳидан ўрин олган жамоа айнан "Ли Ман" ҳамда "Таинан Сити"ни ортда қолдириб, гуруҳ ғолибига айланди. Гонгконликлар иккала рақибини ҳам бир хил — 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бош мураббий — Роберто Лосада (Испания)

45 ёшли испаниялик мутахассис учун Гонгконг футболчи унчалик бегона эмас. Футболчилик фаолияти давомида "Мальорка", "Вальядолид" каби таниқли клубларда тўп тепган Лосаданинг сўнгги ҳамда мураббийлик фаолиятини бошлаган дастлабки клуби Гонгконгнинг "Китчи"си саналади. Мутахассис 2020 йилдан "Истерн"да ёрдамчи, 2021 йилдан эса бош мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Таркиб

Жамоанинг асоси маҳаллий футболчилар саналади. Клуб таркибида тўрт нафар легионер футболчи бор, булар — Виктор Бертомеу (Испания), Маркос Гондра (Испания), Тамирлан Қўзубаев (Қирғизистон) ва Прабхат Гурунг (Непал). Легионерлар ҳақида гап кетганда, уларнинг фаолияти ҳавас қиларли даражада эмас. Биргина 3 та гол билан ОФК кубоги тўпурарлари сафида бораётган Бертомеуни олсак, у асосан, Испаниянинг 5-дивизонида иштирок этадиган клублар сафида тўп тепган.

Япп Ҳун Фаи нафақат клубнинг, балки Гонгконг терма жамоасининг биринчи рақамли посбони ҳисобланиб, терма жамоаси сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчи саналади (81 ўйин). Шу жумладан, терма жамоа сафида 2013 йил Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган ва ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиққан (0:2).

Гонконг - Ўзбекистон — 0:2

Голлар: Вохид Шодиев (83), Одил Аҳмедов (89).

Гонконг: Япп Хун Фаи, Ли Чи Хо, Бае Хи, Чан Сиу Ки (Жеймс Макки, 80), Лам Ка Ваи, Ло Кван Йе, Чеун Кин Фунг, Наеделин Энди Ханнес, Леун Чун Понг, Чан Ман Фаи (Чу Инг Жи, 72), Квок Кин Понг.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Хошимов (Баходир Насимов, 46), Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандаров (Шавкат Саломов, 75), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 81)

Четлатиш: Чеун Кин Фунг 45.

Биласизми? 1981-1982 йилларда англиялик собиқ футболчи Бобби Мур клуб бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" 6 сентябрь куни Гонконгнинг "Истерн" клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс Жиззах шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика