UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  7 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

"Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттиради Янгиликлар

"Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттиради

Жиззах клуби ҳимоячи Марко Колакович билан шартнома муддатини узайтирди.

"Тажрибали сербиялик легионер Марко Колакович "Сўғдиёна" билан 2023 йилнинг 1 декабригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот учун, Марко Колакович жорий йилда 36 та ўйинда иштирок этиб, жами 3141 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Coca Cola Суперлигаси жорий мавсумида жами 25 та учрашувда (2097 дақиқа) майдонда ҳаракат қилиб, 1та гол уришга эришди. 

ОФК Кубоги доирасида 6 та ўйинда қатнашиб, 570 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.

Ўзбекистон Кубогида 5 та баҳсда майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, футболчи 6 маротаба сариқ карточка билан жазоланди", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика