UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  4 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  7 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4

Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди Янгиликлар

Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди

Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган.

Саралашнинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқарган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Хитой – Таиланд учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Қирғиз Республикаси – Малайзия баҳсига яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.

Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич

Осиё минтақаси, "С" гуруҳи

Хитой – Таиланд

06.06.2024, 20:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев

Осиё минтақаси, "Д" гуруҳи

Қирғиз Республикаси – Малайзия

 06.06.2024, 21:00

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Вакилларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика