“Сўғдиёна” оқ-қора, “Насаф” кўк рангли либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2018
Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан ўйин комиссари Бахтиёр Номозов бошчилигида ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда эртанги ўйиннинг ташкилий масалалари ҳал қилинди ва учрашувда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишларига аниқлик киритилди. Унга кўра “Сўғдиёна” оқ-қора, “Насаф” кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, баҳс 1 август куни соат 19:00да “Сўғдиёна” стадионида бошланади.

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати