UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  2 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  5 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади Янгиликлар

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади

Теглар :  Сўғдиёна
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабабли мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берган эди.

Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларга киришди. Аввал маълум қилганимиздек, “Сўғдиёна”-“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Мураббийлар штаби олий лиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Обод”-“Сўғдиёна” баҳсига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, шунингдек ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда  ўртоқлик учрашувини ўтказишга  қарор қилди. Спаринг рақиб сифатида  эса “Зомин”жамоаси танланди. Ушбу баҳс 30 август куни бўлиб ўтади. Ўйин ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ бериб ўтамиз.

“Локомотив” ва  “Олмалиқ”га қарши баҳсларда жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Ғайрат Умиров машғулотларга қайтди. “Локомотив”  билан ўйинда жароҳат олган Умид Қодиров ҳам таркибга келиб  қўшилди. Улар бугун якка тартибда  машғулот ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда  ўтказилади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика