UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  2 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  16 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  8 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1

"Сўғдиёна" дарвозасига пенальти тўғри белгиландими? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Сўғдиёна" дарвозасига пенальти тўғри белгиландими? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили

Собиқ ҳакам баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлига 19-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди. Эслатиб ўтамиз, турнинг икки ўйини ноябрга кўчирилди: "Турон" - "Нефтчи" ва "Бухоро" - "Олимпик".


✅ ОКМК – "Металлург"

VIDEO

Ушбу вазиятда тўп "Металлург" ҳимоячисининг табиий ҳолатда турган қўлига тегди, аммо бир жиҳат бор. Агар ўйинчи статик ҳолатда бўлганида, пенальти ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Аммо, "Металлург" ўйинчиси елкаси билан ҳаракат қилмоқда ва тўп қўлга теккан ҳолда ўз парвозини тўхтатмоқда. Бундай эпизодлар УЕФАнинг илмий материалларида бор ва ҳимоячи томонидан фол тўғри қарор деб аталади. Ҳакамнинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаш керак — пенальти тўғри белгиланди.


✅ "Андижон" - "Навбаҳор"

VIDEO

Сўзсиз, фол. "Навбаҳор" ўйинчиси ўйиндан ташқари ҳолатда турганда сакраган ҳолда "Андижон" дарвозабонига ҳалақит бермоқда. Ҳужумчининг дарвозабон кўриш йўлини тўсган ёки тўсмагани муҳим эмас, бу талқинни ХФАК тавсияларидан олиб ташлашган. Эндиликда дарвозабонга яқин бўлган масофадан тўпга ва тўпдан ҳаракат эркин зарба билан жазоланади. Тўғри қарор — ўйиндан ташқари ҳолат. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тушунтиришига қўшиламан.


❌ "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

VIDEO

Менимча, бу шунчаки эҳтиётсизлик туфайли одатий фол. "Пахтакор" ўйинчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнамоқда, "Сўғдиёна" ҳимоячиси рақиб тизза ҳудудига оёғи билан ўйнаган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячи тўпга ўйнамади, контакт бор, контактнинг кучайиши эса кўринмаган. Пенальти белгилаш керак эди. VAR майдонда ҳакамнинг яққол хатосини аниқлаш учун етарли бўлмаган такрорий вазиятлар сифати сабаб қўшилмаслиги мумкин эди.


❌ "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

VIDEO

Кичик контакт, аммо вазиятни "Сўғдиёна" ҳимоячиси томонидан қоида бузилиши деб ҳисоблаган ҳакам кўз ўнггида. Ҳозирда бундай контактлар учун пенальти белгиламаслик тенденцияси кетмоқда. Аммо, майдондаги ҳакам шиддатни юқори деб ҳисобламаса, VAR'нинг уни қўллаб-қувватламасликка ҳаққи йўқ. VAR'нинг пенальти белгиланмаган тақдирда ҳам ҳакамни мониторга чақирмаган бўлишига ишончим комил. Вазият ҳакамнинг ўзида, аммо кўпроқ ўйинни давом эттириш қарори тўғрироқ.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор"

VIDEO

"Бунёдкор" ҳимоячиси "Насаф" ҳужумчиси билан параллель югурмоқда ва майдонга оёғини қўймоқда, кейинчалик эса ҳужумчи йиқилмоқда. Ўйинчилар ўртасида ҳеч қандай контакт йўқ эди. Ўйинни давом эттириш - оптимал қарор.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор"

VIDEO

Якунланган зарбадан кейинги ўйин контакти. "Насаф" дарвозабони қоидага қарши ҳаракат қилмаяпти - у тўпни бартараф этиш, тўхтатишга уринмоқда. Футболчилар ўртасида қоида бузилиши ҳисобланмайдиган табиий ўйин ҳолати юзага келмоқда. Ҳакам ҳеч бир томоннинг фолини қайд этмаган ҳолда тўғри қарор чиқарди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика