UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  0 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  4 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   3 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35

"Сўғдиёна" 13 майдан бошлаб ўз стадионида ўйнайди Янгиликлар

"Сўғдиёна" 13 майдан бошлаб ўз стадионида ўйнайди

Буни ЎзПФЛ маълум қилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талаблари асосида Coca Cola Суперлигаси учрашувларини қабул қилиш учун республиканинг 4 та шаҳрида жойлашган стадионлар майдони ва прожекторида таъмирлаш ишлари давом этаётганди: Андижон, Олмалиқ, Жиззах, Термиз. Май ойида Жиззахдаги стадион қайта фойдаланишга топширилади. 

"Сўғдиёна" стадиони 2022-йилги мавсумда тарихда илк бор ОФК Кубоги учрашувларини қабул қилди. Шундан сўнг стадион майдони, унинг дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатлари бошланди. Лига майдон тайёр бўлгунига қадар "Сўғдиёна" футбол клуби иштирокидаги уй учрашувлари Зоминда ўтиши юзасидан қарор қабул қилди. 

Бугунга келиб "Сўғдиёна" стадионида барча зарур ишлар амалга оширилган бўлиб, майдон чими майнинг дастлабки ўн кунлигида футбол учрашувларини қабул қилиш учун тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, клуб ҳамда Лига ўзаро келишган ҳолда Coca Cola Суперлигаси 10-туридан жой олган "Сўғдиёна" – "Турон" учрашуви билан "Сўғдиёна" стадионига қайтишни режалаштирди. Стадион прожекторлари ОФК талабига жавоб беради. 

"Сўғдиёна" – "Турон" учрашуви 13 май – шанба куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика