

«Ушбу вазиятда Араухо тўп учун курашда ПСЖ ҳужумчининг елкасига қўлини қўйди ва бунинг натижасида рақиб йиқилди. Менимча, бу ерда нафақат қизил, балки қўполлик ҳам йўқ эди», — деди Эдуардо Итурральде Гонсалес.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган учрашувнинг 29-дақиқасида бош ҳакам Иштван Ковач Рональд Араухо Брэдли Барколага қарши қўпол ўйнади деб ҳисоблади ва тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди. Ушбу вазиятга қадар мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. «Барселона» битта киши кам бўлиб қолганидан сўнг 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.



