UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  65 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди Янгиликлар

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди

Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида тўп тепган собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.
 

Сайриддин Гаффаров – 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Дастлаб “Шўрчи” жамоасида тўп тепишни бошлаган. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида “Шўртан” шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”сида ҳам фаолият кўрсатди. Агар зукко ишқибозларимизнинг ёдида бўлса, Гаффаров 2015 йили “Андижон” сафида ҳам тўп тепган. Кейинчалик “Норин” ҳамда “Сурхон”да ҳам ўйнади. Шу билан бирга Тожикистон клубларида ҳам ўйнаган.

Сайриддин Гаффаров ярим ҳимоячи бўлиб, “Андижон”да 7 та учрашувида иштирок этган. Афсуски, жароҳат туфайли кейин сафдан чиқди. Шунга қарамай, яна фаолиятини давом эттирди. Барибир тиззасидан олган жароҳати уни таъқиб қилишда давом этаверди. Натижада Тожикистонда операция қилдирди. Лекин бу билан ҳаммаси барҳам топгани йўқ. 2018 йилда Сайриддин яна Тожикистонда иккичи бор операция столига ётди. Шунда ҳам ижобийликка ўзгариш кўзга ташланмагач, ўша йилнинг ўзида Тошкентда навбатдаги операция билан юзма-юз келди. 

Гаффаровнинг қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишидан унинг ўзи ва оила-аъзолари соғайиб кетишидан умидвор эдилар. Бироқ вақт ўтган сари кутилмаган дард уни қамраб ола бошлади. Аввалига елкаси, иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлади ҳамда ҳозирда ишламай қолган. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотди. Барчасига олдинги олган жароҳатлари сабаб бўлган.   


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика