Снейдер: “У жим туриб, ўз даражасини кўрсатадиган вақт келди”

Eldor Akmurzayev
22 авг 2022
Нидерландия ТЖ собиқ аъзоси Уэсли Снейдер “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Ростини айтсам, унинг атрофида кўтарилган шов-шув қаттиқ жахлимни чиқарди. Аввалроқ, ўзим ҳам шундай вазиятни бошдан ўтказганман ва ўйнаган вақтимда мен ҳақимдаги изоҳлардан ҳайрон қолардим. Бироқ, бу одамларга ёқади, улар ўқийди ва муҳокама қилишади. Аммо “Рон” бундай хабарларга эътибор бермаслиги керак, энди у жим туриб, ўз даражасини кўрсатадиган вақт келди”, дейди Снейдер.

Эслатиб ўтамиз, мавсум стартини омадсиз бошлаган “Манчестер Юнайтед”ни бугун “Ливерпул”га қарши жиддий синов кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Veronica Offside