Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"
11 мар 10:48
Янгиликлар
Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"
"Галатасарой"дан учралаган мағлубиятдан сўнг Арне Слот матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. 10-15 дақиқадан сўнг сиз олдинга чиқишни кутасиз, кейин уларнинг биринчи ҳужуми стандарт вазиятдан гол билан якунланади..
Биз яхшироқ ўйнай оламиз, бунга 100% аминман. Лекин ҳозиргина ўйнаган ўйинимизда ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Бу иш бермади, лекин кейинги ҳафта биз "Энфилд"да ўйнаймиз ва мухлисларимиз жуда қўллаб-қувватлашади. Менимча, "Галатасарой" бугун ҳам шунга ўхшаш вазиятда эди. Улар мухлисларидан улкан қўллаб-қувватлаш олишди ва биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди. Умид қиламанки, кейинги ҳафта "Энфилд"да ҳам шунга ўхшаш муҳит ярата оламиз", деди Слот.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар